"Навбаҳор"га ўтган футболчи: "Машъал" бўлмаганида мен бу даражага етмасдим
Бир неча кун аввал, "Машъал" клуби дарвозабони Раҳимжон Давронов "Навбаҳор" аъзосига айланди. Посбон муборакликлар матбуот хизматига клуб раҳбарияти ва бошқаларга миннатдорлик билдирди.
- Очиғи, ҳар футболчининг ҳаётида нимадир катта туртки бўлади. Менинг ҳаётимдаги катта ўзгаришларга шубҳасиз «Машъал» сабабчи. Агар шу жамоа мактабида тарбия топмаганимда, бугун шу даражага етмаган бўлар эдим!
Мени тарбиялашда катта хизмат қилган «Машъал» клуби ва унинг раҳбариятига ўз миннатдорлигимни билдираман. Барчаси учун катта рахмат. Ҳар доим «Машъал» мен учун биринчи ўринда қолади, - деди Раҳимжон Давронов.
Фикрлар