"Навбаҳор"ни "Пахтакор" ва "Насаф" билан боғлайдиган статистика

“Навбаҳор” клуби матбуот хизмати якунланган мавсумга оид статистик маълумотларни тақдим қилишда давом этади. 

Қуйида эътиборингизга “лочинлар”нинг Суперлига – 2023да қайд этган мағлубиятсиз ва “қуруқ” сериялари билан танишинг.

Якунланган мавсумда “Навбаҳор” дарвозасига 13 та ўйинда рақиблар тўп кирита олмади.

Албатта, ушбу муваффақиятда жамоа дарвозабони Ўткир Юсупов билан биргаликда ҳимоячиларнинг муносиб ҳиссалари бор.

Таъкидлаш жоизки, Суперлига – 2023да “Навбаҳор” ўз дарвозасидан энг кам тўп ўтказган, яъни ҳимояси энг мустаҳкам 3 та жамоадан бири (19 та) бўлди.

Мавсум – 2023да “лочинлар” тўрт марта мағлубиятсиз серияни қайд этишди. Энг узоқ шундай серия 10 (!) ўйиндан (6-15-турлар) иборат бўлди ҳамда ушбу серияни 16-турда Наманганда “Пахтакор” тўхтатди (1:2).

IMG_0341

Шунингдек, “Навбаҳор” ҳисобида икки марта 3 учрашув (20-21 ва 23-турлар, 24-26-турлар) ва бир марта 2 беллашув (1-2-турлар)дан иборат мағлубиятсиз серия ҳам мавжуд.

Бунга изоҳ сифатида шуни келтириш лозимки, Наманганда “Насаф”га қарши кечган 22-тур баҳси маълум сабабларга кўра, 23-тур ўйинидан кейин ўтказилганди. Статистик маълумотда шу ҳам инобатга олинди.

Таъкидлаш жоизки, якунланган мавсумда “лочинлар” 3 марта “қуруқ” серияни қайд этишга ҳам муваффақ бўлишди.

Самвел Бабаян шогирдларининг энг кўп “қуруқ” сериялари 5 та учрашув (6-10-турлар)дан иборат бўлди. Кейин эса икки марта 2 та ўйин (1-2-турлар, 20-21-турлар)дан иборат “қуруқ” серия қайд этилди.

Юқоридаги баҳслардан ташқари, яна 4 та беллашувда (4,13, 18,20-турлар) “лочинлар” ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди.

IMG_0330

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!