
“Навбаҳор”ни тарк этган 14 ўйинчи ўрнига 15 та футболчи келди. Якуний рўйхат
Бугундан Суперлига баҳслари старт олди. Наманганнинг “Навбаҳор” клуби 1-тур доирасидаги баҳсни 10 март куни “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказади.
“Лочинлар”нинг янги мавсумдаги старти олдидан таркибдаги ўзгаришларга нигоҳ ташлашга аҳд қилдик.
“Навбаҳор” сафини қуйидаги футболчилар тарк этишди (қавс ичида уларнинг янги клублари номи кўрсатилган): Акбар Тўраев (АГМК), Томислав Пайович (“Радник”, Сурдулица, Сербия), Даврон Ҳошимов (“Локомотив”), Дарко Станоевич, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Аюбхон Номанов, Шерзод Каримов, Илҳом Бойдедаев, Азамат Алланиёзов (барчалари “Сурхон”), Сардор Сулаймонов, Рўзимбой Аҳмедов (иккаласи “Андижон”), Дарко Никач (“Искра”, Даниловград, Черногория).
Шунингдек, ўтган мавсумда Наманганда ижара асосида тўп тепган дарвозабон Ботирали Эргашев яна “Пахтакор” сафига қайтди.
“Навбаҳор” таркибига эса қуйидаги футболчилар қўшилишди (қавс ичида футболчиларнинг олдинги жамоалари кўрсатилган): Ўткир Юсупов, Ғиёс Комилов (иккаласи “Қўқон-1912”), Обид Жўрабоев (“Истиқлол”), Славко Лукич (“Земун”, Сербия), Зафар Тўраев, Шаҳзод Шайманов (иккаласи “Металлург”), Иван Соловьёв (“Сочи”, Россия), Азимжон Аҳмедов (“Пахтакор”), Эльман Тагаев (“Ахал”, Туркманистон), Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”), Баҳодир Насимов (“Кешля”, Озарбайжон), Александр Касьян (“Авангард”, Курск, Россия), Азиз Ибрагимов (“Бухоро”).
Шунингдек, ўтган мавсумда “Шўртан”да ижара асосида тўп сурган дарвозабон Мирзоҳид Маматханов ва ярим ҳимоячи Аббос Ғуломов ҳам “лочинлар” таркибига қайтишди.
Натижада “лочинлар”нинг 2019 йилги мавсум учун якуний таркиби чизиқлар бўйича қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабонлар:
Ўткир Юсупов
Дилшод Ҳамроев
Мирзоҳид Маматханов
Ҳимоячилар:
Игорь Голбан
Ғиёс Комилов
Обид Жўрабоев
Славко Лукич
Мирзоҳид Ғофуров
Жаҳонгир Меҳмонов
Ҳожиакбар Юнусов
Ярим ҳимоячилар:
Аббос Ғуломов
Остон Ўрунов
Зафар Тўраев
Иван Соловьёв
Шаҳзод Шайманов
Азимжон Аҳмедов
Эльман Тагаев
Абдужамол Исроилов
Ҳужумчилар:
Баҳодир Насимов
Александр Касьян
Азиз Ибрагимов
Фикрлар