"Навбаҳор"нинг дастлабки йиғини якунланди
Бугун Наманган "Навбаҳор" жамоасининг Тошкентда ташкил этилган дастлабки йиғини якунига етди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
4 январь куни бошланган машғулотлар давомида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган машқлар бажарилди. Шу билан биргаликда, назорат ўйинлари орқали мураббийлар футболчиларнинг ҳолати борасида тегишли хулосаларга келишди. Ўтказилган иккита учрашувда ғалаба ва дуранг қайд этилди. “Олмалиқ” жамоаси 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратилган бўлса “Машъал” билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Бугун жамоа аъзоларига икки кунлик дам олиш эълон қилинди. 17 январдан эса тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришилади. Навбатдаги йиғин ҳам Тошкентда бўлиб ўтади.
Фикрлар