“Навбаҳор”нинг собиқ устози Ўруновнинг жамоадошини “Фиорентина”га жойламоқчи
Ўтган мавсумда “Навбаҳор”ни бошқарган Андрей Канчельскис “Спартак” ҳужумчиси Александр Кокорин “Фиорентина”га ўтишга розилик берса, унга янги жамоага жойлашиб олишида ёрдам беришини айтди.
- Мен Кокорин Италияга кетиши керак, деб ҳисоблайман. Лекин бу ерда ҳамма нарса маошга бориб тақалади. У ерда Кокоринга “Спартак” тўлаётган даражада пул беришмайди. Ҳамма нарса унинг ўзига боғлиқ. Агар мен унинг ҳолатида бўлганимда ҳаммасини бошидан бошлаб, ўзимни футболчи сифатида тиклаб олардим.
Флоренция ажойиб шаҳар, одамлари адолатли. Агар Кокорин ўзини кўрсата олса, одамлар уни қўлида кўтариб юради.
Муҳими, “Фиорентина”да каллани ишлатиш ва фақат футбол ҳақида ўйлаш керак. Агар маслаҳат сўраб, менга мурожаат қилса, унинг жамоага ўрнашишида ёрдамимни аямайман. У ерда танишларим, дўстларим қолган, улар ҳам қараб турмайди, - деди Андрей Канчельскис.
Фикрлар