"Навбаҳор"нинг Туркиядаги йиғини якунланди, машғулотлар энди Наманганда олиб борилади

“Навбаҳор” жамоаси аъзолари Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинини бугун якунлаб, юртимизга қайтиб келишади, бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Режага кўра, “лочинлар” қисқа муддатли таътилдан сўнг, янги мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини 22 февралдан Наманганда давом эттиришади.

“Лочинлар” Белекдаги йиғинни 3 февраль куни бошлаганди. Ушбу йиғин давомида Нўъмон Ҳасанов шогирдлари  5 та ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

“Навбаҳор”га мазкур ўйинларда Қозоғистоннинг “Ордабаси” (1:2), “Оқжетпес” (2:3), Россиянинг “Красный” (0:3), Латвиянинг “Валмиера” (3:1) ва Украинанинг “Оболонь” (1:1) жамоалари рақиб бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!