"Навбаҳор"нинг янги мавсумда режалари қандай бўлади? Таркиб кучайтириладими? - Наманган вилояти ҳокими жавоб берди
Бугун Намангандаги “Марказий” стадионда вилоят ҳокими, жамоа мутасаддилари ва клуб мухлислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Унда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ишқибозларга мурожаат қилди. Ҳоким жамоа ўз йўлида давом этиши, мақсади ўзгармаслигини билдирди.
- Мухлислар ҳеч ҳам хавотир олишмасин, янги мавсумда ҳам “Навбаҳор”нинг мақсадлари ўзгармайди ва жамоа таркиби янада кучаяди. Биз “Навбаҳор” ишқибозларига қувонч улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз, - деди Шавкат Абдураззоқов.
Фикрлар