"Навбаҳор"сиз ўтган турда қайси жамоа мухлислари етакчига айланди?
22 - 24 май кунлари Суперлиганинг 10-тури ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.
Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этмоқдамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикаси билан таништирамиз.
Бу гал стадионларимизга жами 25272 томошабин ташриф буюрди. Ҳар бир беллашувга ўртача 4212ни ташкил қилади. Битта ўйин қолдирилгани боис 10-турда 6 та ўйин ўтказилди. "Олимпик"нинг "Навбаҳор"га қарши беллашуви Олимпия терма жамоасининг йиғини сабаб бошқа санага кўчирилган.
Энг кўп мухлис Тошкентда. Ҳа, тўғри кўрдингиз, пойтахтда! Сабаби “Насаф” бу тур “Бунёдкор” билан Тошкентда куч синашди. Қаршиликларнинг кўнг мингсонли мухлислари стадионга ташриф буюрди. Бир қарашда Рўзиқул Бердиев шогирдлари мезбондек таассурот қолдирди. "Бунёдкор" - "Насаф" баҳсини 11000 одам шоҳидига айланди. Баҳонада "Бунёдкор" ўйингоҳи жорий мавсумдаги ўзининг энг яхши кўрсаткичини қайд этди, ҳозирча.
Турнинг марказий ўйинларидан бири "Локомотив" - "Пахтакор" беллашувини 2786 ишқибоз томоша қилди. Тошкент дербисига шунча мухлис киргани ҳам кишини хурсанд қилади. Охирги пайтларда Тошкентда футболга бўлган муносабатнинг йўқолиб бораётгани учун бундай натижага қувонадиган бўлиб қолдик.
Энг кам ишқибоз Фарғонада. "Нефтчи" клуби ўз ўйинларини ўтказадиган стадион билан боғлиқ масалалар туфайли Яйпанда ўйинини ўтказди. Фарғоналикларнинг ушбу мавсумдаги энг йирик ғалабасини 537 ишқибоз стадиондан кузатди.
Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):
"Бунёдкор" - "Насаф" 1:4. 11000 томошабин
"Динамо" - АГМК 1:2. 5432 томошабин
"Қизилиқум" - "Сурхон" 2:0. 3266 томошабин
"Локомотив" - "Пахтакор" 0:2. 2786 томошабин
"Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" 3:0. 2251 томошабин
"Нефтчи" - "Металлург" 3:0. 537 томошабин
Фикрлар