"Navruz Cup". Бугун финал ва 3-ўрин учун баҳс ўтказилади

Хабарингиз бор, Сречко Катанец бошчилигидаги миллий терма жамоамиз "Navruz Cup" турнирида иштирок этмоқда. Бугун 3-ўрин учун баҳс ва финал бўлиб ўтади. 

Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда дастлаб 3-ўрин учун Тожикистон терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушади. Ўйин 15:30да старт олади.

Ушбу беллашув якунлангач, Ўзбекистон МТЖ ҳамда Уганда ўртасидаги финал баҳси ўтказилади. Беллашув 19:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!