"Navruz Cup". Уганда Тожикистонни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, финалга йўл олди

"Navruz Cup" турниридан ўрин олган Уганда - Тожикистон учрашуви якунланди. Асосий вақтда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Пенальтилар сериясида омад угандалик футболчиларга кулиб боқди (5:4).

Дастлаб 8-дақиқада африкаликлар вакили Эмануэль Окви ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 39-дақиқада қўшниларимиз аъзоси Алишер Жалилов рақиб посбонининг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. 

Шундан сўнг жамоалар бошқа гол уришга муваффақ бўлмади. Пенальтилар сериясида Уганда терма жамоаси 5:4 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Эслатиб ўтамиз, бугун худди шу турнир доирасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўйин ўтказади. Рақиб қўшни Қирғизистон терма жамоаси.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!