"Нефтчи" - "Динамо". Ўзаро устунлик кимда?

Суперлига 14-турининг марказий ўйинларидан бири Фарғонада ўтади. Эртага, 10 август куни 62 йиллик қарама-қаршилик тарихга эга азалий рақиблар «Нефтчи» ва «Динамо» ўзаро тўқнаш келади. 

Ўзаро ўйинлар тарихи: Устунлик кимда?

1960 йилда ташкил топган Самарқанд клуби ва 1962 йилда ташкил этилган Фарғона жамоаси Собиқ Иттифоқ чемпионатларидан ташқари, 1992 йилдан старт олган Ўзбекистон чемпионатлари тарихида ўзаро 55 марта тўқнаш келган.

Суперлига ва Про лигадаги натижалар «Нефтчи»нинг устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 55 баҳснинг 37 тасида ғалаба қозонган. Аксарият ғалабалар «Нефтчи»нинг 26 йиллик устози Юрий Саркисян даврига тўғри келади. 14 учрашувда «Динамо»нинг қўли баланд келган. 4 та ўйинда эса дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбати ҳам «Нефтчи» фойдасига 97-46. Ўйинларда «Нефтчи» 115 очкони қўлга киритган бўлса, «Динамо» 46 очкога эга бўлган.

"Динамо" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!