"Нефтчи" - "Машъал" ўйинига чипталар сотуви бошланди
"Нефтчи" Суперлиганинг 1-турида ўз уйида "Машъал" жамоасини қабул қилади. Мазкур беллашув учун чипталар сотувга чиқарилди. Бу ҳақда "йўлбарслар" клуби матбуоти хабар берди.
"28 феврал куни севимли жамоамиз Ўзбекистон Суперлигасининг 1-тур учрашувини Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" марказий стадионида Муборакнинг “Машъал” клубига қарши ўтказади.
Қизиқарли ва шиддатли руҳда кечадиган ушбу беллашувга чипталар сотуви бошланди! Ушбу учрашув янги мавсумнинг биринчи ўйини бўлгани сабабли мухлислар эътибори ниҳоятда юқори.
Учрашувга чипталар нархлари қуйидагича белгиланган:
Секторлар : 40 000 сўм ва 70 000 сўм
CИП ва ВИП секторлар: 100 000 сўм", - дейилади хабарда.
Фикрлар