"Нефтчи" Анталиядаги охирги ўйинида дуранг қайд этди

“Нефтчи” Анталиядаги охирги ўйинини ўтказди. Фарғоналиклар бир кунда иккита ўйин ўтказишди. Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг “Тюмень” клуби 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Куннинг иккинчи ярмида эса Левченко жамоаси Қозоғистоннинг “Атирау” жамоасига қарши майдонга тушишди.

Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди. Танаффусдан кейин Хусайн Норчаевнинг голи туфайли “Нефтчи” ҳисобни очди. Бироқ 90-дақиқада “Атирау” футболчиси Николай Сигневич ҳисобни тенглаштирди.

"Нефтчи"нинг асосий таркиби: Санжар Қувватов, Зоир Жўрабоев, Анвар Ғофуров, Боян Цигер, Мирзохид Ғофуров, Аббос Ғуломов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Кетерин Карп, Жасур Жалолиддинов, Михай Роман, Хусайн Норчаев

Четлатиш:  Жасур Жалолиддинов, 54.

“Нефтчи” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!