
"Нефтчи" бир қатор футболчилар билан шартномани узайтирилди
Фарғонанинг “Нефтчи” клуби жамоа таркибида фаолият юритиб келаётган бир қатор футболчилар билан хамкорликни давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан Шерзод Ҳакимов, Дилёр Ирматов, Жавоҳир Расулов, Умид Қодиров, Ўткир Юсупов, Ҳусниддин Ғофуров сингари клуб футболчилари “Нефтчи” билан ўз шартномаларини узайтиришди ва келгуси фаолиятларини ҳам фарғоналиклар билан боғлашга қарор қилишди.
Айни пайтда жамоа ихтиёрида бўлиб турган тажрибали ҳимоячи Ҳамза Каримов эса “Нефтчи” клуби билан 2 йиллик келишувга эришди.
Фикрлар