"Нефтчи" Ботирали Эргашев билан янги шартнома имзолади
Суперлига 2025 йилги мавсуми чемпион "Нефтчи" тажрибали дарвозабон Ботирали Эргашев билан янги 2 йиллик шартнома имзолади.
"Ўтган мавсум чемпиони, тажрибали дарвозабон Ботирали Эргашев жамоамиз билан икки йиллик шартнома имзолади. У янги мавсумда ҳам жамоамиз дарвозасини ишончли ҳимоя қилади.
Ботирали Эргашев ўзининг майдондаги тажрибаси, тезкор реактсияси ва ишончли дарвозабонлиги билан жамоамизнинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлайди. У ҳар бир ўйинда жамоага хавфсизлик ва барқарорликни олиб киради.
Ишонамизки, Ботирали Эргашев янги мавсумларда жамоамизга муҳим ҳисса қўшади ва олдимизга қўйилган юксак мақсадларга эришишда етакчи роль ўйнайди.
Футболчига клубимиз сафидаги фаолиятида омад, соғлик ва ёрқин ғалабалар тилаймиз",- дейилади Фарғона клуби баёнотида.



Фикрлар