"Нефтчи" бразилиялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди
"Нефтчи" ҳимоя чизиғини Бразилия футбол мактабининг вакили билан кучайтирди. Бразилиялик марказий ҳимоячи Мичел Аугусто Модесто Рафаел дос Сантос янги мавсумдан бошлаб Фарғона клуби шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"23 ёшли Мичел Аугусто 2003 йил 20 май куни Бразилиянинг Аварé шаҳрида туғилган. Бўйи — 1,90 метр. Марказий ҳимоячи сифатида ҳаракат қиладиган Мичел жисмоний кучи, ишончли ҳимояси ва майдондаги характери билан ажралиб туради.
Мичел Бразилиянинг энг машҳур футбол академияларидан бири — «Палмеирас» тарбияланувчиси.
У клуб академиясидан бошлаб асосий жамоагача бўлган йўлни босиб ўтди ва «Палмеирас» сафида Бразилия А Сериясида майдонга тушди. Мичел ёшлар даражасиданоқ Бразилия терма жамоалари эътиборида бўлган. Бразилия терма жамоаси сафида Ўзбекистон У-20 терма жамоасига қарши майдонга тушган!
Бу эса Мичелнинг халқаро тажрибаси ва юқори даражадаги футбол муҳитида шаклланганини яна бир бор кўрсатади.
Шунингдек, у 2023 йилда Мичел Бразилия У-23 терма жамоаси билан Панамерика ўйинларида иштирок этиб, чемпионликни қўлга киритди. Турнир давомида ҳимоячи 4 та учрашувда майдонга тушди.
Мичелнинг фаолиятидаги муҳим ютуқлар:
2 марта Либертадорес — «Палмеирас»
Бразилия А Серияси
Бразилия Кубоги
Реcопа Судамериcана
Паулиста чемпионати
Панамерика ўйинлари — Бразилия У-23
Энди эса янги саҳифа — Фарғона ва «Нефтчи»!
Осиё Элит Чемпионлар Лигаси олдидан жамоамиз ҳимоя чизиғига Бразилия футбол мактабидан янги куч қўшилди", - дейилади хабарда.

Фикрлар