"Нефтчи": Ҳакамлар қўмитаси билан учрашув бўлди

 

13 февраль куни "Нефтчи" жамоаси истиқомат қилаётган "Ўзбекистон" меҳмонхонасининг матбуот анжумалари залида ЎФА Ҳакамлар қўмитаси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда фарғоналиклар матбуот хизмати маълум қилди. 

Қўмита вакиллари Марат Исмоилов ва Арслон Ҳатамов футболчилар билан учрашув чоғида ҳакамлик соҳасидаги бир қатор янгиликлар борасида маълумотлар беришди. Жорий мавсумда футбол ўйинларига киритилган янги қонун-қоида ва амалдаги қоидаларга киритилган ўзгартирилишлар ҳақида маъруза қилинди.

Марат Исмоилов 2018-йилдан бошлаб ЎФА томонидан ҳакамлик масаласига алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг футболчиларга тестлар тақдим этилди ва мониторда жаҳон футболидаги бир қатор ҳакамликка доир тортишувлик вазиятлар ролик тарзида кўрсатилди. Қўмита вакиллари хар бир вазиятдан сўнг футболчилардан ушбу ҳолатда ҳакамдан қандай қарор кутишларини, тестга белгилаб боришларини сўрашди. Қўмита аъзолари тест натижаларини текшириш экан, футболчиларнинг белгилаган жавобларини юқори баҳолашди.

Суперлига баҳсларидаги ҳакамлик олдинги мавсумдаги ҳакамликдан тубдан фарқ қилиши айтиб ўтилди. Эндиликда учрашув бош ҳакамлари майда фолларга эътибор бермасликлари, умуман олганда баҳсда футболчиларни курашишлари учун имконият бериши маълум қилинди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!