"Нефтчи" икки нафар футболчи билан шартнома тузди, улардан бири легионер!
“Нефтчи”га Илҳом Мўминжонов бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг, таркиб чиндан ҳам муносиб футболчилар ҳисобига кучайтирилмоқда. Мақсад Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш бўлгани сабабли таркиб ҳам шунга яраша ижрочилар эвазига тўлдириляпти.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бугун “Нефтчи” иккита футболчи билан шартнома имзолади.
Улардан бири легионер бўлиб, сербиялик Неманья Обрадович билан расман шартнома имзоланди. У жамоанинг ҳужум чизиғида ҳаракат қилади. Қизиғи шундаки, “Нефтчи” яқинда сербиялик ҳимоячи Дарко Станоевич билан ҳам келишувга эришганди.
Маълумот учун, Неманья Обрадович ўз вақтида Сербия ёшлар терма жамоасида тўп сурган. Шу билан бирга фаолияти давомида Сербия Суперлигасининг ФК “Инджида” (2020) “Кисварда” (2019-2020), “Спартак” (2018-2019), ФК “Хонка” (2017-2018), “Стал Хамянске” (2016-2017), “Сукариски” (2015-2016) ва бошқа клубларда тўп сурган.
Бундан ташқари, ўтган мавсумни “Локомотив”да ўтказган ҳужумчи Абдул Азиз Юсупов ҳам янги мавсумда “Нефтчи” шарафини химоя қилади. Эътиборлиси, у илгари ҳам фарғоналиклар сафида тўп сурган. Шундан экан, Юсупов собиқ клубига қайтди.
Маълумот учун, Абдул Азиз Юсупов шу кунгача “Локомотив” (2020 йил) “Сурхон” (2019) “Нефтчи” (2018), “Цементчи” (2017), “Қўқон-1912” (2016), “Пахтакор” (2013) жамоаларда фаолият олиб борган.
Фикрлар