"Нефтчи" жиддий йўқотишга учради
Туркиянинг Анталья шаҳрида тайёргарлик олиб бораётган "Нефтчи"нинг етакчи футболчиси ва жамоа сардори Лутфулла Тўраев кеча навбатдаги машғулотлар жараёнида жарроҳатга учраб, шифохонага ётқизилди.
Бугун Стамбул шаҳрида малакали мутахассисларнинг қўйган ташхисига кўра, ахилл пайларига шикаст етказилгани аниқланди ва футболчи малакали шифокорлар ёрдамида муваффақиятли операция қилинди.
Бугундан бошлаб Лутфулла Тўраев реабилитация (тикланиш)га киришади. Мутахассисларнинг фикрича, реабилитация жараёни тахминан 3-4 ой давом этади.
Фикрлар