"Нефтчи" "Насаф"нинг ошини илиб кетмоқчи
Аввалроқ матубуотда Зоран Марушичнинг Суперлигага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
Ўзбекистоннинг икки гранд жамоалари "Насаф" ва "Пахтакор" сербиялик форвардга қизиқиш билдираётган эди. SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевнинг ўз телеграм каналида маълум қилишича, унга яна бир гранд таклиф билан чиқмоқчи.
"Зоран Марушичга "Насаф" таклиф билан чиққан эди. Энди форвард учун курашга "Нефтчи" хам қўшилди. Фарғоналиклар грузиялик ҳужумчи билан музокара ўтказмоқчи.
Агар Зоран Қаршига кетишни танласа, "йўлбарслар" эътиборни собиқ "аждар" Лима Крузга қаратиши мумкин. Шунингдек, Азизбек Амонов ҳам Левченконинг шортлистида бор.
Фарғоналиклар келаси мавсумда иккита тенг кучли таркиб билан жангга киришни режалаштирган.
Бундан ташқари, "Нефтчи" сафига Туркияда бўладиган йиғин чоғида бошқа бир (Лима, Амонов, Марушичдан ташқари) легионер хужумчи келиб қўшилади. Айнан у "найзанинг асосий учи"га айланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Зоран 2023 йилги мавдумда "Динамо" Тбилиси сафида барча мусобақаларда 37та баҳсда майдонга тушиб, 18та гол урган ва 4та голга ассистентлик қилган.
Фикрлар