“Нефтчи” Қирғизистон клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун Жалолободга етиб борди
Ads

Бугун эрталабдан Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрига йўл олган “Нефтчи” жамоаси бироз аввал манзилга етиб келди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Қўшни мамлакат чегарасида “Нефтчи” ПФК делегациясини Қўчқоротанинг “Нефтчи” клуби вакиллари кутиб олишди ва Жалолобод шаҳри томон бошлашди. Айтиш керакки, қирғизистонликлар Фарғона жамоасини жуда илиқ ва самимий руҳда қарши олишди.

Таъкидлаш жоиз, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ва Қўчқоротанинг “Нефтчи” клублари ўртасидаги ўртоқлик баҳсини ўтказишдан мақсад ён қўшнилар билан илиқ муносабатларни давом эттириш шунингдек, қардош халқларга спорт борасида ҳам тажриба алмашишларида катта кўмак беради.

8 июнь кунги беллашувга Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳри мезбонлик қилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 17:30 да старт олади.

Баходир Эргашев
Жалолобод шаҳридан