"Нефтчи" "Сўғдиёна" билан ўйин олдидан назорат баҳси ўтказди

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Pepsi Суперлиганинг 13-турига тайёрланмоқда. 25 май куни Баҳром Ҳайдаров шогирдлари "Истиқлол" стадионида "Сўғдиёна"ни қабул қилишади.

Айни кунларда фарғоналиклар бўлажак ўйинга тайёрланишмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, жароҳатланган футболчилар секин-аста тикланишмоқда ва "Сўғдиёна" билан ўйинда иштирок этишлари мумкин.

21 май оқшомида "Нефтчи" "Истиқлол" стадионида икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро назорат ўйини ўтказди. Унда барча футболчилар тўлиқ иштирок этишди. Фақатгина Достон Турсунов бугун МТЖ ихтиёридан қайтиб келди ва эртадан таркибга қўшилади. Шу ўринда айтиш керакки, жамоа футболчиларининг кайфияти ҳам ёмон эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!