"Нефтчи" Тошкентдаги йиғинни якунлади, кейинги режалар маълум
"Нефтчи" 7 июль санасидан буён Тошкентда бош мураббий Виталий Левченко қўл остида ўқув-йиғин машғулотларга киришган эди.
Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилди, янги мураббийлар штаби машғулотлар давомида асосий урғуни жисмоний холатни яхшилашга ва жамоамиз ўйинни кучайтиришга қаратишди. Йиғин давомида жамоада бир қатор футболчилар кўрикдан ўтказилди, шунингдек жамоа назорат учрашувларида жами беш маротаба майдонга чиқди.
Биринчи назорат учрашувида Про-лига вакили Сирдарё вилоятининг “Янгиер-Қурувчи” билан белашиб, 3:1 хисобида мағлуб этди. 17 июль санасида эса Жиззахнинг “Зомин” жамоасини ҳам кичик ҳисобда 2:1 натижаси билан мағлуб этди.
21 июль куни Суперлига вакили Тошкентнинг “Локомотив”ини 3:1 ҳисобида енга олди. Шундан сўнг фарғоналиклар Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U20 ёшлар терма жамоаси билан жанговор 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. 25 июль санасида Про-лига вакили “Бухоро” билан куч синашган жамоа 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Назорат белашувларида дарвозага энг кўп гол урган футболчи Иззатилло Абдуллаев ҳисобланади. Унинг ҳисобида учта гол мавжуд, Ойбек Қиличев эса дарвозага икки бор гол уришнинг уддасидан чиқди.
Левченко шогирдларининг пойтахтдаги ўқув-йиғин машғулотлари якунига етди, жамоа энди иккинчи даврага тайёргарликнинг сўнгги босқичини 28 июль кунидан бошлаб Фарғона шаҳрида давом этиради.
Фикрлар