“Нефтчи” U-21 жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Роман Санжар “Нефтчи” U-21нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Қисқа таътилдан қайтган “Нефтчи” (У-21) жамоамиз бугундан бошлаб янги бош мураббий Роман Николаэвич Санжар раҳбарлигида машғулотларга киришди. Машғулотларни бошлашдан аввал жамоамиз раҳбарияти бош мураббийни футболчилар ва мураббийлар штабига яқиндан таништирди ҳамда унга жамоани бошқариш ва янги муваффақиятларга йўналтириш йўлида катта омадлар тилади.
Танишинг: Роман Николаэвич Санжар 1979 йил 28 май куни Украинанинг Донетск шаҳрида таваллуд топган. Футболчилик фаолиятини 1994 йилда Донетск шаҳрининг “Шахтёр” клубида бошлаган. Кейинчалик маҳоратини ошириб, Донетск “Металлург”, Кривой Рог “Кривбасс”, Луганск “Заря” ҳамда Донетск “Олимпик” жамоаларида ярим ҳимоячи сифатида тўп суриб, жамоатчилик эътиборига сазовор бўлган.
2013 йилда футболчилик фаолиятини якунлаб, “Олимпик” ва Лвовнинг “Карпатй” жамоаларида мураббийлик фаолиятини бошлади.
Унинг футболчи сифатида эришган ютуқлари қаторида:
2001/2002-йилги мавсумда бронза медали соҳиби
Украина Иккинчи лигасининг 1997/1998 ва 2010/2011 йиллардаги ғолиби.
Мураббий сифатида эса:
2013/2014-йилги мавсумда Украина Биринчи лигаси ғолиби
2014/2015 йилда Украина Кубоги ярим финали иштирокчиси
2017 йилда Украина Премер-лигасининг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган.
Роман Николаэвичга ёшлар жамоасини бошқариш ҳамда асосий таркиб учун муносиб ўринбосарлар тайёрлаш йўлида улкан зафарлар тилаймиз.




Фикрлар