"Нефтчи" яна 3 нафар футболчиси билан шартномаларни узайтирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони - "Нефтчи" клуби янги мавсум учун таркибини кучайтиришда давом этмоқда ва таркиб ўзагини ҳам сақлаб қолиш ишларини фаол олиб боряпти. 

Яқинда Фарруҳ Сайфиев, Ботирали Эргашев, Икром Алибоев, Муҳсин Убайдуллаев билан шартномалар узайтирилганлиги эълон қилинганди. Клуб матбуот хизмати яна уч нафар футболчи билан шартномалар чўзилганини маълум қилди.

Жумладан, Иброҳимхалил Йўлдошев (2 йил), Боян Цигер (2 йил) ҳамда Акбар Тўраев (1 йил) билан ҳам шартномалар узайтирилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!