“Нефтчи” янги футболчиларни таништирди

 

Бугун Фарғонанинг “Нефтчи” клуби янги футболчиларни расман таништирди. Тадбир Қиргулидаги "Нефтчи" Маданият саройида ўтказилди. 

Тадбир аввалида йиғилганларга концерт дастури ташкил этилди. Маданият саройи хонандалари томонидан ижро этилган куй қўшиқлар меҳмонларга тақдим этилди.

Тадбирни клуб матбуот котиби Хожакбар Жабборов олиб борди.

Дастлабки сўз клуб раиси Тоҳир Кападзега берилди.

- Ассалому алайкум клубимиз мухлислари. Дастлаб жамоамиз хомийларига каттакон раҳмат айтаман. Тадбирдан иккита мақсад бор. Биринчиси, янги ўйинчиларни таништирш ва иккинчиси, мухлислар билан мулоқот. Бизни биринчи мақсадимиз томошабинларни стадионларимизга қайтариш. Бунинг учун қўлдан келган ишни қиламиз. Ҳозир биз ўзимизга ярашмаган ўринни эгаллаб турибмиз. Шу сабаб вилоятимиз хокими Шухратбек Ғаниев жамоа раҳбарияти ва мураббийларини ишдан бўшатдилар. Янги раҳбарият ва мураббийлар билан енг шимариб ишга киришдик. Вадим Абрамов Ўзбекистонда 2 та кучли мураббий бўлса, улардан бири ҳисобланади. Абрамов келганда учта учрашувда унга осон бўлмади. Вадим Абрамовнинг асосий мақсади "Нефтчи"ни ботқоқдан чиқариш ҳисобланади. Вадим Абрамов ўзи келмади, ўзи билан бирга ёрдамчилари Марат Мифтахутдиновни, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Арат Манаянни олиб келди. Биз уларга омад тилаймиз, - дея сўзини якунлади Тоҳир Кападзе.

Сўнгра ФНҚИЗ директори Шухрат Нишонбоев сўзга чиқди.

- Ассалому алайкум жонкуяр мухлислар ва мураббийлар. Биз бугун бу ерга жамоага вазифа қўйгани келдик. Бизнинг олдимиздаги мақсадлар олий. Клуб учун қандай ёрдам керак бўлса биз тайёрмиз. Сўнгги 6 ой жудаям оғир бўлди. Клуб орқасида нафақат ФНҚИЗ раҳбарияти, балки Фарғона аҳли турибди. Биз жамоадан аввалги мавқеига қайтишини тилаймиз. Янги ўйинчи ва мураббийларга омад тилайман. Улар маҳоратлари эвазига жамоани аввалги мадхиясини қайтариишига ишонаман, - деди Нишонбоев.

Кейин сўз навбати Вадим Абрамовга берилди:

- Ассалому алайкум жамоамиз мухлислари. "Нефтчи"ни қийин вазиятда қабул қилиб олдим. Келганимда клуб қийин ҳолатда эди. Давралар оралиғида катта ўзгаришлар қилишга ҳаракат қилдик. Биз жамоани аввалги мавқеини қайтаришга ҳаракат қиламиз, - дейди Абрамов.

Бундан кейин асосий қисмга ўтилди. Янги ўйинчилар мухлисларга таништирилди. Мансур Саидов(70), Алишер Шоғуломов (71), Отабек Хайдаров (99), Тимур Хакимов (33), Достон Турсунов (3), Камрон Кападзе (4), Карен Абрамов (38), Мурод Тўйчибоев (32), Авазбек Ўлмасалиев (95), Фарход Намозов (35), Иброҳим Раҳимов (34) мухлисларга таништирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!