"Нефтчи" йиғинга киришди. Таркибда янги номлар бор!
Бугун "Нефтчи" жамоаси янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. Тошкентдаги биринчи кун йиғинида Виталий Левченко шогирдлари назарий ва амалий машғулотларда иштирок этди.
Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган "йўлбарслар"нинг биринчи босқич машғулотларига ўтган мавсумда ҳаракат қилган футболчилар ва ўринбосарлар жамоасининг аъзолари жалб этилган.
Шунингдек, клуб билан шартнома имзолаган "Навбаҳор" собиқ вакили Нурилло Тўхтасинов, ўтган мавсум ижара асосида "Бухоро" таркибида тўп тепган Хумоюн Шербўтаев ҳамда Чиғатой футбол мактаби тарбияланувчиси, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси дарвозабони Асрор Кенжаевлар ҳам жамоа сафида машғулот олиб борди.
Ушбу ўқув машғулотлари доирасида фарғоналиклар ўртоқлик учрашувларида ҳам қатнашади.
Манба: "Нефтчи" ПФК матбуот ҳизмати.
Фикрлар