"Нефтчи"дан кетган Норчаев Россияга қайтадими?
Ҳусаин Норчаев ҳозирда "Насаф" билан бирга машғулот ўтказмоқда.
22 ёшил форвардни "Алания" билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномаси бор, аммо хозир Владикавказ клуби молиявий инқироз ҳолатига тушиб қолган. Клуб харажатларни камайтиришга харакат қилмоқда. Рус клуби 200-300 минг доллар ишлаб олмоқчи.
Норчаевнинг бир йиллик битими қолгани боис, клуб ижара асосида қўйиб юбориши қийин. "Аждарлар" эса имкон қадар ўзи учун қулай молиявий шароитда собиқ футболчиси билан келишув имзолашга уриниб кўради. Биздаги маълумотларга қараганда, трансфер борасида музокаралар бошланган.
Фикрлар