"Нефтчи"дан навбатдаги жиддий трансфер (фото)
"Нефтчи" янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этмоқда. Бугун тажрибали дарвозабон Ботирали Эргашев жамоа билан шартнома имзолади ва янги мавсумда дарвоза даҳлсизлигини қўриқлайди.
Маълумот учун, Ботирали Эргашев жорий йилни Олмалиқнинг ОКМК клубида ўтказди. Футболчи ўтган мавсумда жами 18 учрашувда 1531 дақиқа ҳаракат қилган. Футболчи фаолияти давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва турли тоифадаги терма жамоалар таркибида, шунингдек, "Пахтакор", "Навбаҳор" ва ''Қўқон-1912'' клубларида ҳам тўп сурган.
Айни пайтда дарвозабон Ўзбекистон миллий терма жамоа билан Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик кўрмоқда.
"Нефтчи" матбуот хизмати.
Фикрлар