“Нефтчи”нинг назорат баҳслари санаси ва вақти маълум
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёни доирасидан ўрин олган дастлабки ўртоқлик баҳсларида иштирок этади. Бу ўйинлар янги ҳафтада ўтказилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, 9 январь куни Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси Қиргулида меҳмон бўлади. Учрашув соат 11:00га белгиланди.
Яна бир баҳс 13 январь куни ўтказилади. Шу куни Қиргулида “Қўқон-1912″нинг ёшлар таркиби жамоасига рақиблик қилади. Мазкур беллашув эса соат 13:00да бошланади.

Фикрлар