"Нефтчи"нинг собиқ футболчиси мураббий сифатида қайтди

  • 28 апрель, 22:17
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Бир вақтлар "Нефтчи" таркибида ҳимоячи амплуасида тўп суриб, мухлислар эътиборини қозонган Абдумажид Тоиров яна "Нефтчи"га қайтди. У ёшлар билан ишлаш тизими раҳбари ҳамда U-19 ва U-21 жамоалари координатори сифатида фаолият юритади. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, Абдумажид Тоиров 1974 йил 5 август куни Сурхондарё вилоятида туғилган. Футболчи сифатида 21 ёшида Ўзбекистон олий лигасида дебютини 1996 йили АСК (Термиз) клубида бошлаган. Футболчи клуб билан тўрт мавсумни ўтказди ва 60 та ўйинда иштирок этди.

2000 йилда эса у ўша даврнинг энг кучли клубларидан бири – Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига ўтиб, 6 мавсум давомида 160 дан ортиқ ўйинда майдонга тушди. 2001 йилда мамлакат чемпиони ва тўрт карра кумуш медали совриндори, уч карра Ўзбекистон Кубоги финалчиси бўлган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!