"Нефтехимик" мағлубиятдан аранг қутулиб қолган баҳсда Галиулин ўйин иштирокчиси, Давлатов эса кузатувчи

Бугун Россия Миллий футбол лигасида 33-тур учрашувлари ўтказилди. Ҳамюртларимиз – Вагиз Галиулин ҳамда Бобир Давлатов тўп сураётган “Нефтехимик” клуби мазкур турни ўз майдонида “Волгарь” жамоасига қарши ўтказди.

Ўйиннинг 32-дақиқаси ўтиб бораётганида меҳмонлар аъзоси – Мендель мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. “Нефтехимик” жамоаси ушбу голга жавоб бериши учун ўйин охирига қадар жиддий курашишига тўғри келди. Оқибатда 90-дақиқада Потаповнинг киритган голи эвазига мезбонлар мағлубиятдан қутулиб қолди.

Ушбу беллашувда Вагиз Галиулин асосий таркибда майдонга тушди ва ўйинни тўлиқ ўтказди. Бобир Давлатов бўлса, захирада қолдирилган ҳолда учрашувни четдан кузатди. Аммо мезбонлар устози Новиков фақат иккита ўйинчини захирадан майдонга туширди холос.

“Нефтехимик” 33-турдан кейин турнир жадвалида 54 очко жамғариб, 8-ўринни эгаллаб турибди. 34-тур доирасида “Нефтехимик” 3 апрель куни сафарда “Факель” меҳмони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!