Нега баъзи машҳур футболчилар ноодатий рақамда ҳаракат қилишади?
Трент Александер-Арнольд, Фил Фоден, Жамал Мусиала, Доннарумма, Хвича ва Деклан Райс каби футболчилар нега ўзгача бўлган рақамда майдонга тушишади.
Трент Александер-Арнольд фаолияти давомида фақат 66-рақамда ҳаракат қилиб келмоқда.
Аслида бу қандайдир ҳодиса билан боғлиқ эмас. Бу рақамни танлаганининг сабаби шуки, клуб либосларини бошқариш бўйича координатори Ли Радклиффнинг айтишича, Трентга бу рақам академияда ҳаракат қилаётган пайтда берилган. Чунки уларнинг ичида 66-рақам энг каттаси ҳисобланган ва Арнольд номи билан эсда қолган.
Нима учун Фил Фоден "шаҳарликлар" сафида фаолиятини бошлагандан бери 47 рақамли футболка остида ҳаракат қилади?
Буни барча футбол ишқибозлари пайқаган ва сабабини ҳам қисман билишади. Бунга асосий сабаб, унинг бобоси 47 ёшда вафот этган. Шунинг учун Фоден доим бобосини хотирлаб, эслаб туриши учун шу рақамда ҳаракат қилиб, бутун дунёга танилган.
Жамал Мусиала нега "Бавария" сафида 42 рақамда ҳаракат қилиши ҳақидаги саволга ўзи жавоб берди.
- Мен жамоага қўшилганимда менга шу рақамни беришган эди. Мен бу рақам билан кўплаб нарсаларни бошдан кечирдим ва муваффақият қозониб совринлар ютдим. Шу тариқа бу рақам менга жуда эсдалик бўлиб қолди, - деб айтиб ўтди Германиялик ҳужумкор яримҳимоячи. Эслатиб ўтамиз, Мусиала "Бавария" билан 9 та совринга эга чиққан.
Нега Жанлуижи Доннарумма "Милан" сафида 99 рақамида ҳаракат қилган эди?
Кўплаб футбол мухлислари 99 рақамини Роналдога ҳурмат билан боғлашади, лекин бу нотўғри фикр эканлигини Доннарумма таъкидлаган. Италиялик посбон бу рақамда ҳаракат қилишига асосий сабаб 1999 йилда туғилганлиги.
"Нима бўлган тақдирда ҳам шу рақамда ҳаракат қиламан"
Деклан Райс ҳам Арнольд каби академия давридан бери 41 рақамда ҳаракат қилади. Бу менга академияда Китман Жамо томонидан берилган рақам эди. Ўшандан бери бу рақам мен билан ва ростини айтсам, мен дадам билан бу ҳақида суҳбатлашганман. Суҳбатдан сўнг, фаолиятимда нима бўлишидан қатъи назар 41 рақамда қолишга қарор қилганман, - деб айтиб ўтди Арсенал ва Англия яримҳимоячиси Райс.
Хвича Кварацхелия нега "Наполи" сафида 77-рақамда ҳаракат қилаётганини тушинтирди.
Грузиялик қанот ҳужумчиси Италиянинг неаполликлар сафига келиб қўшилгандан сўнг бу рақамда ҳаракат қилишни бошлади. Ярим ҳимоячи "Рубин"да 21, "Динамо Ботуми"да 20 рақамда ҳаракат қилган бўлиб, Наполи сафида 77 рақамда ҳаракат қилишни бошлади. Бунга жавобан:
- Аслида 77 рақам билан тўғридан-тўғри алоқам йўқ. Бироқ, менинг севимли рақамим - 7. Шунингдек, кумирим Роналдунинг ҳам рақами 7 ва шу учун мен 77 рақамини танладим, -деб ўтган Хвича Дазн нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар