Нега Конорни кутишимиз керак?

  • 20 сентябрь, 14:41
  • 0
  • MMA

Bellator ва ONE лигаси собиқ чемпиони Бен Аскрен фикрича, энди Конор МакГрегорни октагонга қайтишини кутмаслик керак.

"Конорнинг гиёҳвандлик билан боғлиқ муаммолари борлиги ҳаммага аён. Унинг жуда кўп пули бор, доимо зиёфатма-зиёфат юради. Шулар сабаб, МакГрегор тўлиқ машғулот ўтказа олмайди. Шундай экан, нега биз ҳали ҳам уни октагонга қайтишини кутяпмиз? МайклBe Чендлер билан жанг 2 йилдан бериб ўтказилмади. Мен Конорни танқид қилмоқчи эмасман, бироқ ирландияликнинг қайтишини кутиш аҳмоқлик эканини тушунтирмоқчиман" , - деди Аскрен.

Эслатиб ўтамиз, Конор МакГрегор 2021 йил июлидан бери октагонда жанг ўтказмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!