"Нега Мессига эътироз билдирилаётганига тушунмаяпман. Лео совринни ўзига-ўзи бермади-ку!"

Польша терма жамоаси ва "Ювентус" собиқ футболчиси Збигнев Бонек Лионель Мессига топширилган "Олтин тўп" ҳақида гапирди.

"Нима учун Мессига бунчалик эътироз билдирилаётганига тушунмаяпман. Бу совринни Лео ўзига-ўзи бермади-ку.

Соврин эгасини аниқловчи формула нотўғри ишламоқда, уни ўзгартириш керак. Бу "France Football"нинг муаммоси",-деди Бонек.

Маълумот учун, аргентиналик футболчи фаолияти давомида 7-бор "Олтин тўп" эгасига айланди. Иккинчи поғонани Збигневнинг ҳамюрти Роберт Левандовски қўлга киритган бўлса, италиялий Жоржиньо кучли учликка якун ясади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!