Нега ПФЛ айрим жамоаларга ҳалигача мукофот пулларини бермади?

Хабарингиз бор сўнгги пайтларда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ваъда қилган мукофот пулларини айрим жамоаларга ҳалигача тўламагани ҳақида турли фикрлар пайдо бўла бошлади. Ташкилот бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев бугун ўзининг телеграмдаги саҳифасида нега бундай бўлаётгани ҳақида қисқача тушунтириш бериб ўтди.

"Айрим ўқувчиларимиз нега ЎзПФЛ клублар учун мукофот пулларини бермаётгани борасида янглиш фикрлар билдираётганидан келиб чиқиб, уларга тушунтириб бериб ўтишга қарор қилдик.

Ташкилот ҳозирга қадар #локомотив #пахтакор #навбаҳор #металлург #севинч каби клубларга мукофот пулларини бериб улгурган. Боиси, бу клублар ЎзПФЛ олдидаги мажбуриятларини бажаришган.

Айтайлик, чемпионатда иштирок этиш учун бадал пуллари февраль ойидаёқ тўлаб берилиши керак. ЎзПФЛ ҳар сафар клублар ўзига келиб олиши учун имконият беради. Тўламадинг, лигадан йўқол дейилмайди. Биринчи навбатда лицензиялаш талаблари, кейин молиявий мажбуриятлар. Чунки клублар ҳам пул беришни атай чўзмайди, улар ҳам ҳомийлардан пул келиб тушишини кутади.

Шундан келиб чиқиб, #бунёдкор #бухоро #андижон #машал #истиқлол #агмк каби клублар билан келишувга эришилган. Улар мукофот пули олиш учун қандай қадам босиш кераклигини билишади ва шу йўлда ҳаракат қилишяпти ҳам. Тез орада уларга ҳам ўз пуллари насиб этади", - дейди Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Tokhirjon Otakhonov
24/05/2019 16:19
PFLga jamoalardan pul tushirish kerak bo‘lsa, kerak bo‘lsa, jarima qo‘llab bo‘lsa ham sug‘urib olishadi. Berishga kelganda esa yo‘q joydagi bahonalarni qilib cho‘zib yuruverishadi
&
Абвгд
24/05/2019 10:37
Пфл узига доим йул топади, чунки барибир юкори такилотни гапи гапда...