Неъматилло Қуттибоев: "Ҳар ўйинда ғалаба қозонмоқчимиз"

Про лига клублари ҳам жадаллик билан янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришяпти. Жумладан, Нукуснинг “Арал” жамоаси ҳам астойдил ҳозирлик кўрмоқда.

 Бу жамоа қишки йиғинини асосан Тошкентда давом эттирмоқда. Жамоа бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев учун бу йилги мавсум янада масъулиятлидир.

“Арал” клуби қишки тайёргарлик доирасида “Андижон”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг “Арал” бош мураббийи Неъматилло Қуттибоевга айрим саволлар билан мурожаат қилдик.

- Авваламбор, “Арал”нинг “Андижон”га қарши ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?

- “Андижон” Суперлига жамоаси. Ўзингиз биласиз, ноқулай об-ҳаво юзага келди, қорлар ёғди. Натижада бироз ўйин амалиётисиз қолгандик. Бу учрашув бизга жуда керак эди. Жамоамиздаги 3-4 нафар янги ўйинчиларни кўрикдан ўтказдик. Учрашувга тўхталадиган бўлсак, беллашув ҳар иккала жамоа учун ҳам керакли ўйин бўлди.

- Рақиб жамоа ҳақида нима деган бўлардингиз?

- Барибир кўриниб турибдики, бизга қараганда жисмоний томондан кучлироқ. Ўйлайманки, бизнинг футболчиларимиз ҳам ёмон ўйин кўрсатишмади. Менда яхши таассурот қолдиришди.

куттибоев

- “Арал”да бир қатор янги ўйинчилар бор. Селекция ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз. Бундан қониқяпсизми?

- Тажрибали ўйинчиларга келсак, ўтган йили чақирилган, масалан, Обид Жўрабоев ва Саламат Қуттибоевлар. Аъзам Алиев эса жароҳати борлиги учун бугун ўйнай олмади. Бошқа футболчиларга келсак, улар билан иккинчи йили ўйнаяпмиз. 3-4 нафар янгилари келган ва қолган 70-80 фоизи ўтган йилги ўйинчилар.

- Ўша янги футболчилардан шартнома имзолаганлари борми?

- Деярли ҳаммаси билан. Яна иккита ўйинчини кўряпмиз. Худо хоҳласа, улар билан ҳам яқин орада келишувга эришамиз.

арал_1

- “Арал”ни бу йил про лигадаги асосий вазифаси қандай?

- Ҳар ўйинда майдонга тушиб ғалаба қозониш.

Шуҳратбек Жўраев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!