Немис футболи афсонаси “Бавария” спорт директори бўлиши мумкин
Ads

Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, ҳозирда бундестимда мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Мирослав Клозе Мюнхеннинг “Бавария” клуби спорт директори бўлиши мумкин.

Немис ОАВда ёзилишича, мюнхенликлар Оливер Кан, Филипп Лам хамда Макс Эберлар бу лавозимда ишлашдан бош тортгач, айнан 39 ёшли Клозени жамоага таклиф этишмоқчи.

Маълумот учун, Германия терма жамоасининг энг яхши тўпурари бўлган Клозе 2007-2011 йилларда “Бавария” сафида тўп сурган.