
Немис клуби етакчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
"Боруссия Дортмунд" дарвозабони Грегор Кобель ушбу ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Footmercato" хабар берди.
Манбага кўра, Швейцария терма жамоаси посбони билан Англия Премер-лигасининг икки клуби — "Челси" ва "Ньюкасл" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, футболчининг агенти яқин кунларда Лондонда инглиз клублари вакиллари билан учрашув ўтказади.
Жорий Германия чемпионати мавсумида 27 ёшли Кобель 28 та ўйинда майдонга тушган. Шунингдек, у Чемпионлар лигасида 13 та ўйинда иштирок этган.
"Transfermarkt" маълумотларига кўра, дарвозабоннинг бозор баҳоси 40 миллион еврони ташкил қилади. Кобельнинг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси 2028-йил ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар