"Немис машинаси"нинг таянчларидан бири нега мундиалдан четда қолди?

Ханс-Дитер Флик жаҳон чемпионати учун Германия терма жамоасининг қайдномасига Матс Хуммельсни киритмаганидан афсусда эмас.

Бундестим бош мураббийи 33 ёшли ҳимоячини терма жамоанинг ўйин услубига тўғри келмайди, деб ҳисоблаган. Бу ҳақда Спорт 1 нашри хабар берди.

"Боруссия Дортмунд"да Хуммельс ҳимояда чуқурроқ ўйнашга одатланган. Германия эса тўпга эгалик қилишга асосланган жамоа, бу ерда футболчиларга асосан очиқ ўйин кўрсатиш ўргатилади. Асосий таркибда ҳам ҳужумкор футболни қўллаб-қувватлаганлар кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишлари мумкин", — дейди Флик.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022да Бундестим гуруҳ босқичининг 3 учрашувида 4 очко жамғариб, плей-оффга чиқа олмади. Жамоа тўплар орасидаги фарқ бўйича Испаниядан ортда қолди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!