Netflix 60 миллиондан ортиқ кишидан нега узр сўради?
16 ноябрь куни АҚШ да бокс афсонаси Майк Тайсон ва машҳур блогер Жейк Пол жанги бўлиб ўтди. Интиқиб кутилган баҳс миллионлаб томошабинларни жалб қилган бўлса-да, Netflix платформаси фойдаланувчиларнинг шикоятлари билан тўлди. 60 миллиондан ортиқ киши трансляция давомида содир бўлган қотиб қолишлардан шикоят қилди.
"Ушбу воқеалик мисли кўрилмаган томошабинлар оқимини келтириб чиқарди. Шу боис техник муаммолар келиб чиқди. Биз бу хатони тан оламиз ва барчасини яхшилашга ҳаракат қиляпмиз", - деди Netflix техник директори Елизабет Стоун.
Эслатиб ўтамиз, барчанинг нигоҳи қадалган мазкур жангда Жейк Пол очколар эвазига Майк Тайсондан устун келди.
Фикрлар