Неймар, Пулишич, Гюндоган ёки Каземиро? Қайси бири энг зўр?

Хабарингиз бор, бу ҳафта Чемпионлар лигасида чорак финал жавоб баҳслари бўлиб ўтди. УЕФА расмий сайти мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси бўлишга номзодларни эълон қилди.

Унга кўра, ушбу номга Неймар (ПСЖ – "Бавария"га қарши ўйинда дарвоза томон 3 та аниқ зарба); Кристиан Пулишич ("Челси" - "Порту"га қарши баҳсда 84 фоиз аниқ узатма); Илкай Гюндоган ("Манчестер Сити" - "Боруссия" Дортмундга қарши ўйинда 95 фоиз аниқ узатма); Каземиро ("Реал" - "Ливерпуль"га қарши баҳсда 80 фоиз аниқ узатма) каби футболчилар даъвогарлик қилмоқда.

Овоз бериш жараёни УЕФА расмий сайтида давом этмоқда. Сиз ҳам сўровноамада иштирок этишингиз мумкин.

Маълумот учун, ПСЖ ярим финалда "Манчестер Сити"га қарши, "Челси" эса "Реал"га қарши ўйнайди. Ушбу босқич ўйинлари 27 апрель ва 5 май саналарида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!