Неймар 2 натижа бўйича тенгсиз
Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал баҳсида "Аталанта" билан ўйнаган ПСЖ футболчилари якунда ғалабани илиб кетишди. Парижликлар учрашув сўнггида умумий ҳисобда 149 сония ичида 2 бор рақиб дарвозасига йўл топа олди.
ПСЖ форварди Неймар ушбу ўйинда 2 та ажойиб натижани қайд этди. Яъни, бергамоликларга қарши баҳсда у рақибларини 16 марта муваффақиятли алдаб ўта олди. Бундан ташқари, 9 та вазиятда "Аталанта" вакилларини қўполлик ишлатишга мажбур қилди. Бразилиялик юлдуз ҳар иккала натижа бўйича ҳам Чемпионлар Лигаси иштирокчилари орасида пешқадам.
Шунингдек, Неймар 1-чорак финалнинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофотга ҳам эга чиқди.

Фикрлар