Неймар америкаликлар билан музокаралардан воз кечди
Бразилия миллий терма жамоаси ва «Сантос» ҳужумчиси Неймар клубнинг трансфер бўйича суст ҳаракатидан норози бўлгани сабабли МЛСнинг «Цинциннати» жамоаси билан музокараларни тўхтатди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «Цинциннати» 34 ёшли форвард трансфери бўйича ҳеч қандай расмий таклиф бермаган. Неймар молиявий шартлар бўйича келишувга эришилганида Америка клубига ўтишга тайёр эди.
Неймар ҳали ҳам МЛСда ўйнаш истагида. Унинг «Сантос» билан шартномаси йил охиригача амал қилади.
Жорий йилда ҳужумчи клуб сафида барча мусобақаларда 15 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.

Фикрлар