Неймар "Барселона"дан "Фламенго"га ўтади

 
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар "Барселона"дан кейин ўз мамлакатидан "Фламенго" жамоасида тўп суриш ниятидалигини маълум қилди.
 
- Мен "Фламенго"да тўп суришни истайман, - дейди Неймар. - Мен учун "Маракана" стадионида ўйнаш катта шараф.
 
Неймарнинг бу сўзлари "Сантос" жамоаси мухлисларини лол қолдирди. Ченки Неймар 11 ёшидан "Сантос" академиясида тарбияланган ва 2009 йили бу жамоанинг асосий таркибида майдонга тушган. "Сантос" мухлислари айни пайтда мамлакатнинг энг кучли футболчиси ҳисобланаётган Неймарни ўз жамоасига содиқ футболчи бўлишини исташади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!