Неймар "Барселона"га қайтмоқчи. Аммо қачон?!
Неймар "Ал-Ҳилол"да ўтадиган икки мавсумдан сўнг "Барcелона"га қайтишга умид қилмоқда.
L'quipe нашри хабарига кўра, 31 ёшли бразилиялик футболчи Саудия клуби билан келишувни яна бир йилга узайтириш бандини фаоллаштирмади. У 2026 йилги жаҳон чемпионатидан олдин Каталония клубига кайтмоқчи.
Хабар қилинишича, Саудия Арабистонида 2 йил давомида форвард 320 миллион евро ишлаб олади. Бу миқдорга ҳам иш ҳақи, ҳам ҳомийлик шартномалари ва бошқа тижорат фаолиятидан тушган даромадлар киради.
Таъкидлаш керакки, Неймар жорий ёзги трансферлар давридаёқ "Барса"га қайтишга умид қилган ва бунинг учун маош талабларини камайтиришга ҳам тайёр эди. Аммо бунга “Барселона”даги молиявий чекловлар тўсқинлик қилди.
ПСЖ Неймарни Саудия Арабистонига сотишдан бонуслар билан бирга 100 миллион евро ишлаб олади.
Фикрлар