Неймар ЕЧЛда ҳафта футболчиси, деб топилди

УЕФА расмий сайтида кеча якунланган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридаги энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровнома якунлари эълон қилинди.

Унга кўра, “Истанбул”га (5:1) қарши ўйинда хет-трик қайд этган ПСЖ форварди Неймар ЕЧЛда ҳафта футболчиси, деб топилди.

Ушбу сўровномада Неймардан ташқари, Анатолий Трубин ("Шахтёр"), Карим Бензем ("Реал") ва Юссеф Эн-Несири ("Севилья") каби футболчиларнинг ҳам номзоди бор эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар