Неймар футболни шарманда қиляптими?!

Россиялик собиқ футболчи Юрий Ковтун Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарни қаттиқ танқид остига олди.

“Неймарда бундай ҳолатлар ҳар доим кузатилади. Бу эса асабингизга тегади. Унга нисбатан ишлатиладиган қўполлик ўйинда учраб туришини билмайдими дейман. Бундай вазиятда футболчи ўз эмоцияларини босиши лозим, Неймар сингари ҳаракат қилиш керак эмас. Балким у оғриқдан қўрқар, лекин футбол бу шундай ўйинки, унда тўқнашувлар одатий ҳол. Неймар эса буни тушиниши лозим.

Мен мексикалик футболчининг кечаги ҳаракати атайин амалга оширилди дейишдан йироқман. Неймар кўп ҳолатда ўзини жароҳатланган футболчи сингари кўрсатди.

У ҳар доим ўзининг юлдузлигидан фойдаланишга ҳаракат қилади. Бироқ, бу каби ҳолатлар унинг машҳурлигини оширмайди. Топ даражадаги футболчиларнинг бундай ҳаракатлари футболни шарманда қилади. Балким кимдир унга бу одатларини ташлаши кераклигини айтар. Акс ҳолда унинг бундай ҳазиллари муҳим учрашувларда панд бериб қўйиши мумкин”, - дейди Ковтун.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!