Неймар футболни йиғиштирса ҳам бўлаверади! У яна майдонга тушмайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Сантос» клуби жамоа ҳужумчиси Неймар олган жароҳати ҳақида маълумот берди.

Клуб хабарига кўра, 34 ёшли футболчи тиббий кўрикдан сўнг ўнг сон қисмида мушак жароҳати олгани аниқланган.

Globo нашри ёзишича, бундай турдаги жароҳатдан тўлиқ тикланиш одатда тўрт ҳафтадан саккиз ҳафтагача вақт талаб қилади.

Неймар 2 сентябрь куни «Палмейрас»га қарши Бразилия Кубоги 1/4 финал жавоб учрашувида (0:0) ўзини ноқулай ҳис қилган. Шу боис у биринчи бўлим якунланишидан кейин майдонни тарк этган.

Жорий мавсумда Неймар «Сантос» сафида барча мусобақалар доирасида 24 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!