Неймар голини Коби Брайантга бағишлади (ФОТО)

ПСЖ форварди Неймар Лига 1 нинг 21-турида "Лилль" (2:0) га қарши кечган учрашувда иккита гол урди.

Бразилиялик баҳснинг 52-дақиқасида пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол этди ва қўллари билан Коби Брайантга тегишли бўлган 24 рақамини кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, афсонавий баскетболчи Коби Брайант вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлди. У ўзининг шахсий вертолётида учувчи ва яна 3 киши билан бирга бўлган. Вертолёт ичида бўлганларнинг ҳеч бири омон қолмади.

rue3c85850eaf

ruea06cc9210f

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!